Байден Зеленский билан суҳбатда ғазабланиб кетди – NBC
Олам
−
31 Октябрь 2022
26485АҚШ Президенти Жо Байден Украина Президенти Владимир Зеленский билан июнь ойида бўлган суҳбати чоғида ғазабланиб кетган. Бунга Зеленский Америка маъмурияти раҳбарининг сўзларини тўлиқ тингламасдан, Киевга кўпроқ ёрдам сўрагани сабаб бўлган, деб хабар бермоқда NBC телеканали манбаларга таяниб.
Манбаларнинг сўзларига кўра, Байден ўша суҳбат давомида АҚШ маъмурияти Украинага 1 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам беришини айтиши биланоқ, Зеленский дарҳол Киевга қандай ёрдам кераклиги ҳақида гапира бошлаган. Шундан сўнг Байден ўзини йўқотиб қўйган ва Америка халқи “жуда сахий бўлганини” ва АҚШ ҳарбийлари ҳамда маъмурияти Киевга ёрдам бериш учун бор кучини сарфлаётганини айтган. АҚШ Президенти овозини баланд кўтариб, Украина Президентига у “кўпроқ миннатдорлик билдириши мумкинлигини” айтган.
Манбаларга кўра, Байденнинг Зеленскийнинг хатти-ҳаракатидан норозилиги 15 июнь кунги телефон қўнғироғидан бир неча ҳафта олдин кучайган. Ўшанда Байден ва унинг баъзи ёрдамчилари АҚШ расмийлари қўлларидан келганини ва имкон қадар тезроқ қилишаётганини айтишган, аммо Зеленский фақат “қилинмаган ишларга”га эътибор қаратган.
Украина Президенти жамоаси суҳбатдан сўнг “АҚШ Президенти билан можаро самарасиз” деган қарорга келиб, тарангликни юмшатишга ҳаракат қилишга қарор қилган. Зеленский АҚШга ёрдам учун очиқчасига миннатдорлик билдириб, натижада икки давлат раҳбарлари ўртасидаги муносабатлар яхшиланишига эришган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь