Байден ЕИ раҳбарлари билан Исроилдаги вазиятни муҳокама қилди
Олам
−
21 Октябрь 2023 7010 1 дақиқа
Кеча, 20 октябрь куни АҚШ Президенти Жо Байден Оқ уйда Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Европа кенгаши президенти Шарль Мишелни қабул қилди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.
Учрашувнинг асосий мавзулари Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги можаро, шунингдек, Россиянинг Украинага қарши давом этаётган уруши бўлган.
Бундан ташқари, музокарачилар Хитой билан муносабатлар, глобал иқлим ўзгаришига қарши кураш ва баъзи савдо масалалари, хусусан, АҚШнинг Европа Иттифоқидан пўлат ва алюминийга божлари тўғрисидаги масалаларни муҳокама қилган.
Томонлар учрашувда яна бир бор Исроилни қўллаб-қувватлашини билдирган ва унинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини такрорлаган.
Шу билан бирга, АҚШ ва Европа Иттифоқи раҳбарлари Исроилни халқаро гуманитар қонунларга риоя қилишга чақирган.
“Ғазо секторида кучайиб бораётган гуманитар инқироздан хавотирдамиз. Минтақавий кучайишнинг олдини олиш муҳим. Биз барча гаровга олинганларни зудлик билан озод қилишга чақирамиз ва икки давлат (Исроил ва Фаластин — таҳр.) барпо этилиши барқарор тинчликка эришиш йўли бўлиб қолиши ҳақидаги умумий фикримизда қатъиймиз”, дейилади томонлар имзолаган ҳужжатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Украинага ёрдам кўрсатиш учун Конгрессдан 60 миллиард доллар ва Исроилни қўллаб-қувватлаш учун 14 миллиард доллар сўраш ниятини билдирганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь