Байден яна Путинни сўкди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден куни кеча бўлиб ўтган Муқаддас Патрик кунига бағишланган оммавий чиқишида яна Россия етакчиси Владимир Путинга нисбатан ҳақоратли сўзларни ишлатди.

“Ўйлайманки, АҚШ Конгресси аъзоларининг катта қисми ўз зиммасига юкланган вазифани бажаришга тайёр ва мен бу залда ҳозир бўлган барчани Владимир Путинга қарши туришга чақираман. У безори", деган Байден.

Москва бу каби ҳақоратларга “ким сизни қандай ном билан чақирса, ўзи шундай бўлади” деган гап билан жавоб беришда давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жо Байден Сан-Франсискодаги сайловолди кампанияси чоғида Владимир Путинни “фоҳишанинг ўғли” деб ҳақорат қилганди. Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков эса Байден Путинни ҳақоратлаш орқали ўз мамлакатини шарманда қилганини айтди. Путиннинг айтишича, Жо Байденнинг сўзлари Россия Президенти аввалроқ уни Москва учун АҚШнинг афзал кўрган раҳбари деб атаганига “адекват реакция”дир.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Жо Байден безори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг