“Айтган, ўзига қайтган”. Кремль Путинни сўккан Байденга жавоб қайтарди

Олам

image

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Президенти Жо Байден Россия етакчисини ҳақоратлаш орқали мамлакатини шарманда қилганини айтди. Бу ҳақда TACC нашри хабар берди.

Песковнинг сўзларига кўра, Байден АҚШ сиёсати учун шунчаки "ипли қўғирчоқ" вазифасини бажармоқда.

"Қўшма Штатлар давлат раҳбарининг оғзидан чиқадиган бундай бемаъни гаплар қандайдир тарзда бошқа давлат раҳбарини, хусусан, Президент Путинни хафа қилмайди. Лекин бу мамлакатнинг ўзи учун жуда катта шармандалик. Жаноб Байден худди ипли қўғирчоқ – Голливуд ковбойига айланиб, томошабинларга ҳақиқий ҳукмрон доиранинг ички сиёсий манфаатларини намойиш қилмоқда", дейди Песков.

"Путин томонидан Байден ҳақида айтилган ҳеч бўлмаса бирор ҳақоратомуз сўз топинг-чи. Тополмайсиз ҳам. Давлат раҳбарининг бундай қўпол лексикадан фойдаланиши шармандали ҳолат", дея қўшимча қилган у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден Сан-Францискодаги сайловолди кампанияси чоғида Россия раҳбари Владимир Путинни ҳақорат қилганди.

Улканбаева Райҳона


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Россия Дмитрий Песков Жо Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг