Байден яна коронавирусга чалинди
Олам
−
31 Июль 2022
10277АҚШ Президенти Жо Байден яна коронавирус учун топширган тести ижобий натижа кўрсатди ва у қаттиқ режимдаги изоляцияга қайтмоқда. Бу ҳақда АҚШ раҳбарининг даволовчи шифокори Кевин О'Коннор маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, аслида бу ижобий ҳолат организми тикланганидан далолат беради.
Шу билан бирга, Америка етакчисида касалликнинг аниқ белгилари йўқ, у ўзини етарли даражада яхши ҳис қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 июль куни 79 ёшли Байденнинг коронавирус учун топширган тести пандемия бошланганидан бери биринчи марта ижобий натижа кўрсатди. У Оқ уйда изоляция қилинди ва вирусга қарши дорилар билан даволанди.
Шундан сўнг, жорий йилнинг 27 июль куни Жо Байден коронавирус учун яна тест топширди ва натижа салбий чиқди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15