Байден яна қанча яшай олади?
Олам
−
17 Февраль 2023
15049АҚШ Президенти, 80 ёшли Жо Байден кеча, 16 февраль куни кўкрагидаги майда тери ўсимтаси олиб ташлангандан кейиинги текширувдан сўнг шифокорлар томонидан соғлом ва “хизматга яроқли” деб эълон қилинди. Шифокорларнинг сўзларига кўра, Президентда кўпинча COVID-19 билан касалланган беморларга таъсир қиладиган “узоқ ковид” аломатлари йўқ.
Байден ўтган йили коронавирус билан касалланган эди.
Давлат раҳбарининг даволовчи шифокорининг сўзларига кўра, 80 ёшли Байден ҳамон “барча вазифаларини ҳеч қандай истисно ва имтиёзларсиз” бажариши мумкин.
“Президент хизмат қилишга яроқли бўлиб қолади ва ўзининг барча вазифаларини ҳеч қандай истисно ва имтиёзларсиз тўлиқ бажаради”, дейди Оқ уй шифокори Кевин О'Коннор тиббий ҳисоботида.
Президентнинг тиббий кўрик натижалари жиддий эътибор марказида бўлди, чунки Байден яқинда 2024 йилги президентлик сайловига номзодини қўйиши кутилмоқда. Шифокорнинг ҳисоботида, шунингдек, унинг бироз оғир қадам ташлаши 2021 йил ноябрдаги охирги текширувдан бери ёмонлашмагани айтилади.
Байденнинг ўзи тиббий текширув яхши ўтганини айтди.
“Ҳаммаси жуда яхши ўтди. Кичик неъматлар учун Худога шукур”, деЙди у ҳазиллашиб “NBC News” телеканалига.
Вашингтон чеккасида жойлашган Уолтер Рид Миллий ҳарбий тиббиёт марказидаги тиббий текширув Президентнинг 2021 йил январь ойида лавозимга киришганидан бери иккинчи кенг кўламли текшируви бўлди.
Байден холестерин даражасини паст даражада ушлаб туриш учун статин “Крестор”, асемптоматик атриял фибрилацияга қарши антикоагулянт ва мавсумий аллергия ҳамда жиғилдон қайнаши учун дори-дармонларни қабул қилмоқда.
“Президентнинг кўкрак қафасидан суюқ азот билан кичик бўлак олиб ташланди ва биопсияга юборилди”, дейди Кевин О'Коннор.
Байденнинг вазни 2,7 кг га камайди – 2021 йилнинг ноябридаги 83 кгдан бугунги кунда 80,7 кг гача. Тана массаси индекси 25 дан 24,1 гача камайди ва қон босими бироз ошди: 120/70 дан 126/78 гача.
Оқ уй матбуот котиби Карине Карин Жан-Пьер Байденнинг ёши билан боғлиқ хавотирлар ҳақида журналистларга шундай деди:
“Бу машаққатли жадвал билан куну кун машаққатли тарзда ишлаб, натижага эришадиган Президент”.
Reuters/Ipsos агентлигининг 6-13 февраль кунлари ўтказган сўровига кўра, америкаликларнинг тўртдан уч қисми, жумладан, демократларнинг ярмидан кўпи ва республикачиларнинг катта қисми Байденни Президент лавозимини эгаллаш учун жуда қари деб ҳисоблайди. Демократик респондентларнинг аксарияти президентнинг руҳий жиҳатдан барқарорлигини айтишди, бироқ уларнинг ярмига яқини у барча давлат раҳбарлари дуч келадиган жисмоний қийинчиликларга дош бера олмайди, деб ҳисоблайди.
LiveБарчаси