Байден ва Си Цзиньпин учрашди

Олам 8026
image

Бугун, 14 ноябрь куни Индонезияда Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден ва Хитой етакчси Си Цзиньпин билан учрашди. Байден Америка Президенти бўлганидан бери Си билан биринчи бор юзма-юз кўришди. 

Байден ва Си Балидаги Нуса Дуа кўрфазидаги ҳашаматли Мулиа меҳмонхонасида учрашган.  Хитой ва АҚШ байроқлари олдида қўл сиқишган.

Улар Тайвань, Украина ва Шимолий Кореянинг ядровий амбициялари ҳақида гаплашади. Шунингдек, Россия Президенти Владимир Путин иштирокисиз ўтаётган G20 билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиши кутилмоқда.

Қайд этиш керакки, Хитой етакчиси Си бугун, 14 ноябрь куни Индонезияга учиб келган. Байден эса 13 ноябрь куни Балига келган.

Маълумот учун, Си ва Байден охирги марта 2015 йилда юзма-юз учрашган. Ўшанда Байден Америаканинг вице-президенти эди. У Президент сифатида ишга киришганида пандемия авж олганлиги сабабли Си Цзиньпин билан онлайн суҳбатлашган.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 344
Рейтинг: 3.1
t
×