Байден ва Ҳаррис ёрдамчилари сайловдаги мағлубиятда бир-бирини айблаяпти
Олам
−
08 Ноябрь
7065Амалдаги АҚШ Президенти Жо Байден ва вице-президент Камола Ҳаррис ёрдамчилари сайловлардаги демократларнинг мағлубиятида бир-бирини айблаяпти. Бу ҳақда “Axios” хабар берди.
Нашр манбаларига кўра, президентликка республикачи номзод Дональд Трампнинг ишончли ғалабасидан сўнг демократлар икки лагеридаги ёрдамчилар мағлубиятга бир-бирини жавобгар деб билмоқда. Манбалардан бирининг таъкидлашича, танқид асосан Байденнинг асосий ёрдамчилари Майк Донилон ва Стив Рикеттига қаратилмоқда. Унга кўра, ушбу икки ёрдамчилар шу ой 81 ёшга тўладиган Байденнинг қайта сайланишга ҳаракат қилиш бўйича қарори учун “кўп нарсаларга жавоб бериши керак” бўлади.
Қайд этилишича, 107 кун давом этган Ҳарриснинг кампанияси деярли мукаммал бўлган. Байденники эса бунинг аксини кўрсатган.
Нашр, шунингдек, Байден штабидаги собиқ ходимнинг фикрини келтирган. У Ҳаррис ёрдамчиларининг сайловолди ташвиқоти учун йиғилган маблағларни самарасиз сарфлашига эътибор қаратган.
“Қандай қилиб 1 миллиард доллар сарфлаб, ғалаба қозонмаслик мумкин?” дейди у.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 5 ноябрь куни АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтди ва унда собиқ президент Дональд Трамп ғалаба қозонди. Прогнозларга кўра, Трамп 67 млн 941 минг 98 овозлар сони билан 51,2 фоизга эга бўлган. Камола Ҳаррисга эса 62 млн 901 минг 682 та овоз берилган, бу 47,4 фоизни ташкил этган.
LiveБарчаси