Байден ўз репертуарида: Жо бу сафар Оқ уйда адашиб қолди (видео)

Олам

image

AҚШ Президенти Жо Байден Оқ уйга кираверишда адашиб қолди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.

Қайд этилишича, Жо Байден AҚШнинг Делавэр штатидаги хизмат сафаридан қайтганидан сўнг, Оқ Уйга киришда адашиб қолган. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеолавҳага кўра, Президентнинг қўриқчиси унга кириш йўлини кўрсатган. Бироқ, Жо бурилишнинг ўрнига тўғридан -тўғри майсалар орасидан ўтиб кетган.

Ушбу воқеа республикачиларнинг 78 ёшли Байденга нисбатан янги танқид тўлқинини келтириб чиқарди. Улар Президент ўз қароргоҳига кираверишда адашиб кетганига норозилик билдириб, унинг ақлий фикрлаш қобилиятини шубҳа остига олган. 

Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам Жо Байденда адашиш ҳолатлари кўп кузатилган. Масалан, у вице-президент Камола Харрисни “Президент” деб атаган, Россия раҳбари Владимир Путиннинг исмини нотўғри талаффуз қилган, “вакцинация” билан “эскалация" сўзларини, шунингдек, Сурияни Ливия билан, Ироқни Эрон билан адаштириб юборган. Шунингдек, у июнь ойида Буюк Британияда бўлиб ўтган “Катта еттилик” (G7) давлатлари раҳбарларининг саммитида ҳам адашиб, маҳаллий аҳоли ўтирган ресторанга кириб қолганди.

Бундан ташқари, жорий йил 28 июль куни Жо Байден C-SPAN телеканали томонидан намойиш этилган Пенсильвания штатидаги нутқи пайтида аввалги Президентлар Барак Обама ва Дональд Трампни чалкаштириб юборган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

453

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made