Байден Украинага ёрдам учун 5,5 млрд доллар ажратишни маъқуллади
Олам
−
26 Сентябрь
1716АҚШ Президенти Жо Байден аввалроқ Конгресс томонидан тасдиқланган маблағдан Украинага 5,5 миллиард доллар ажратишга рози бўлди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати баёнот берди.
“Мен президентлик ваколатлари доирасида 5,5 миллиард доллар ажратишга рухсат бердим. Шундай қилиб, менинг маъмуриятим Конгресс томонидан Америка ускуналарини Украина фойдасига қисқартиришни қўллаб-қувватлаш ва кейин Америка захираларини тўлдириш учун ажратилган маблағлардан тўлиқ фойдаланиши мумкин”, дейилади баёнотда.
Маълумот учун, кеча, 25 сентябрь куни Пентагон матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингҳ Қўшма Штатлар Украинага Жо Байденнинг президентлик муддати тугагунга қадар Конгресс томонидан ажратилган барча ёрдамни тақдим этишини маълум қилди. Апрель ойи охирида эса Байден Конгресс томонидан Украина, Исроил ва Тайванга қурол етказиб беришни қайта тиклаш бўйича маъқулланган қонун лойиҳалари пакетини имзолаган. Ушбу пакет ҳажми 95 миллиард долларни ташкил этган ва Киев учун 61 миллиард долларни ўз ичига олади. Ушбу қонун лойиҳалари имзолангандан сўнг Пентагон Украинага 1 миллиард долларлик қурол-яроғ ва техника жўнатаётганини эълон қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Конгрессдан Украинага 5,8 миллиард доллар миқдорида ҳарбий ёрдам ажратиш бўйича муддати тугайдиган ваколатни узайтиришни талаб қилган эди.
LiveБарчаси