Байден Украинага келиши ҳақида Путинни огоҳлантирганми?
Олам
−
20 Февраль 2023
15318АҚШ маъмурияти Россияни Президент Жо Байденнинг Киевга сафари ҳақида у Америка пойтахтидан кетишидан бир неча соат олдин хабардор қилган. Бу ҳақда бугун, 20 февраль куни журналистларга Америка етакчисининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан маълум қилди.
“Биз Россияни Президент Байден Киевга бориши ҳақида хабардор қилдик. Буни у кетишидан бир неча соат олдин [потенциал] можароли вазиятни бартараф этиш учун қилдик”, дейди Салливан.
У Москва бу хабарга қандай муносабат билдирганига аниқлик киритмаган.
Унга кўра, Президент Киевга ташриф буюриш ҳақидаги якуний қарорни 17 февраль куни ўз ёрдамчилари билан учрашувдан сўнг қабул қилган. Бир неча ой давомида унинг маслаҳатчилари ва Пентагон ва разведка хизматларининг бир нечта ходимлари ташрифни тайёрлаш билан шуғулланган. Байден ташрифга тайёргарлик, жумладан [мумкин] таҳдидларни баҳолаш ҳақида мунтазам маълумот олган.
“Бу ҳозирги замонда мисли кўрилмаган тарихий ташриф. Чунки АҚШ Президенти бизнинг ҳарбий хизматчиларимиз муҳим инфратузилмани назорат қилмайдиган урушаётган мамлакат пойтахтига боряпти”, дейди Салливан.
Унинг таъкидлашича, Америка Президенти билан Украинага фақат бир нечта энг яқин ёрдамчилари, тиббиёт ходимлари ва қўриқчилар борган. Салливаннинг таъкидлашича, ўз ташрифи билан Вашингтон маъмурияти раҳбари АҚШнинг Украинани қўллаб-қувватлаши ҳақида аниқ ва шубҳасиз сигнал беришни хоҳлаган.
Америка етакчиси ёрдамчисининг айтишича, Байден ва Украина Президенти Владимир Зеленский Киевда Украинанинг энергетика ва инфратузилма соҳаларидаги муаммолари, мамлакатга иқтисодий ёрдам кўрсатиш, инсонпарварлик эҳтиёжлари ҳамда БМТ Бош Ассамблеясининг 22 февраль куни ўз ишини давом эттирадиган Украина масаласи бўйича махсус сессиясини муҳокама қилган.
Байденнинг олдиндан расман эълон бермай Киевга келиши, унинг АҚШ президенти этиб сайланганидан бери Украинага илк ташрифидир. Байден Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам ўтказилишини эълон қилди. У пойтахтда тахминан беш соат вақт ўтказди.
LiveБарчаси