Байден ўғлини афв этмасликка ваъда берди

Олам

image

АҚШ етакчиси Жо Байден президентлик ваколатларидан фойдаланиб, ўғли Хантер Байденни афв этиш ниятида эмаслигини айтди. Бу ҳақда у кеча, 13 июнь куни G7 саммитидаги матбуот анжуманида маълум қилди.

“Мен ўғлим билан жуда фахрланаман. У гиёҳвандликни енгди. У мен биладиган энг ёрқин ва шарафли одамлардан бири. Мен ҳакамлар ҳайъати қарорига бўйсунаман ва уни афв этиш ниятида эмасман", дейди Байден.

Маълумот учун, 11 июнь куни ҳакамлар ҳайъати Хантер Байденни учта қурол сотиб олиш қоидасининг бузилишида айбдор деб топди. Ҳужжатга кўра, у Colt Cobra 38SPL револьверини сотиб олаётганда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмаслик ҳақида ёлғон гапирган. АҚШ Президентининг ўғли 25 йилгача қамоқ жазоси ва 750 минг долларгача жаримага тортилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жо Байден Хантер Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг