Байден Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден эпимаркази Туркиянинг Қаҳраманмараш шаҳри бўлган ҳалокатли зилзила оқибатларидан афсусда эканини билдирди. 

“Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатида қурбон бўлган ва вайронагарчиликлардан чуқур қайғудамиз. Мен ўз жамоамга вазиятни диққат билан кузатишда давом этишни ва Туркия билан келишилган ҳолда барча зарур ёрдамни кўрсатишни буюрдим”, дейди Оқ уй раҳбари Twitter’даги саҳифасида. 

Оқ уй раҳбари ўз маъмурияти аъзоларига вазиятни диққат билан кузатиб бориш ва Туркия билан келишилган ҳолда табиий офат оқибатларини бартараф этишда барча зарур ёрдамни кўрсатишни топширди. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳраманмараш вилоятида юз берган кучли зилзила оқибатида мамлакатда 1498 нафар, қўшни Сурияда 800 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Жабрланганлар сони минглаб киши. Дастлаб, магнитуда 7,4 деб баҳоланган, кейин Туркия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бу кўрсаткичга ойдинлик киритди: у 7,7 ни ташкил қилди. Кейинроқ Туркияда 7,7 магнитудали янги зилзила қайд этилди. 

Кўплаб давлатлар, жумладан Ўзбекистон Анқарага табиий офат оқибатларини бартараф этишда ёрдам таклиф қилди. Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Туркияга инсонпарварлик ёрдами ва зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида, 60 нафар ФВВ қутқарувчилари ҳамда 3 та махсус авария-қутқарув техникаси юборилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жо Байден Туркиядаги зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг