Байден Цзиньпин билан учрашганидан кейин уни яна диктатор деб атади (видео)

Олам

image
АҚШ ва Хитой раҳбарлари нималарга келишиб олди? north_east

АҚШ ва Хитой раҳбарлари нималарга келишиб олди?

АҚШ Президенти Жо Байден Сан-Францискода бўлиб ўтган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) саммити доирасидаги Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан музокараларидан сўнг уни ҳали ҳам “диктатор” сифатида билишини айтди. Бу ҳақда у Хитой Раиси билан учрашувдан сўнг ўтказган матбуот анжуманида маълум қилди. 

Матбуот анжуманида Байдендан музокаралардан сўнг Си Цзиньпин ҳақидаги фикрини ўзгартиргани ёки йўқлиги ҳақида сўралди. 

“Қулоқ солинг, у шундай... Ҳукумати бизникидан мутлақо фарқ қиладиган коммунистик мамлакатни бошқарувчи диктатор", деган Байден саволга жавобан.

Маълумот учун, Байден жорий йилнинг июнь ойида ҳам Хитой ҳаво шарлари Америка Қўшма Штатларида кўриниб, уриб туширилгани ҳақидаги воқеани изоҳлаётганида Цзиньпинни "диктатор" деб атаганди. Байденнинг сўзларига кўра, Цзиньпин миссия ҳақида билмагани учун бу воқеадан хавотирга тушган. 

“Уларнинг нима бўлганини билмаслиги – бундай диктаторлар учун катта шармандалик”, деган ўшанда АҚШ Президенти.

Шундан сўнг, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нингнинг Байденнинг сўзлари асосий фактлар ва дипломатик протоколларга зид келишини, бу Хитойнинг сиёсий қадр-қимматини жиддий равишда ҳақорат қилиши ва оммавий сиёсий провокация эканини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой Си Цзиньпин Жо Байден диктатор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made