Байден Трампнинг яна 7 та қарорини бекор қилди

Олам 3893
image
-

Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден битта қарор билан салафи Дональд Трамп томонидан 2020 йил ва 2021 йил бошида имзоланган еттита қарорни бекор қилди. Бу ҳақда Оқ уй сайтида хабар берилган.

Бекор қилинган қарорлар орасида:

  • Иммиграция идораларига, агар бирор киши маълум тиббий суғурта ёки етарли молиявий ресурсларга эга бўлмаса ва у АҚШ соғлиқни сақлаш тизими учун “юк” бўлиб қолишдан қўрқса, яшаш учун рухсатномани рад этишга рухсат берувчи;
  • онлайн цензурани олдини олиш тўғрисидаги;
  • Америка ёдгорликлари ва ёдгорликларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги;
  • Шон-шараф залларининг аналогига айланиши керак бўлган Америка Қаҳрамонлари Миллий боғини яратиш тўғрисидаги каби қарорлар ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жо Байден Трампнинг энг йирик лойиҳаларидан бирига нуқта қўйди: АҚШнинг Мексика билан чегарасида девор қурилишини молиялаштириш тўхтатилди.

Шунингдек, Байден Трампнинг айрим тоифадаги чет элликларнинг мамлакатга киришини тақиқлаган яна бир қарорини ҳам бекор қилганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 160
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×