Байден Трампнинг Green Card билан боғлиқ қарорини бекор қилди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 24 февраль куни ўзидан аввалги Президент Дональд Трампнинг айрим тоифадаги чет элликларнинг мамлакатга киришини тақиқлаган яна бир фармонини бекор қилди. Бу ҳақда Оқ уй Матбуот хизмати хабар берди.

2020 йилнинг апрель ойида Трамп COVID-19 пандемияси пайтида Америка меҳнат бозорига хавф туғдирадиган чет элликларнинг мамлакатга кириб келишини тақиқловчи ҳужжатни имзолади. Кейинчалик, экс-президент фармонни икки марта узайтирди.

Байден ҳужжатни АҚШ манфаатларини ҳимоя қилмаслиги туфайли бекор қилган.

“Бу Қўшма Штатларга зарар келтиради, шу жумладан АҚШ фуқароларининг оила аъзолари ва қонуний доимий фуқароларнинг ўз оилалари билан бирлашишига йўл қўймайди. Шунингдек, бу бутун дунё мутахассислари ишлайдиган АҚШ иқтисодиёти соҳаларига зарар етказади. Ва бу ҳар йили ўтказиладиган лотерея доирасида иммиграцион визаларни олган одамларга ҳам зарар келтиради”, дея таъкидлади давлат раҳбари ўз позициясини.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жо Байден Трампнинг энг йирик лойиҳаларидан бирига нуқта қўйди: АҚШнинг Мексика билан чегарасида девор қурилишини молиялаштириш тўхтатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

547

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг