Байден Трампга қарши очилган ишларга аралашса, Бош прокурор истеъфога чиқади

Олам

image

АҚШ бош прокурори Меррик Гарланд, агар АҚШ Президенти Жо Байден ўзидан олдинги президент Дональд Трампга нисбатан терговга аралашишга уринса, истеъфога чиқишга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда у CBS телеканалига берган интервьюсида сўз очди.

Гарланднинг айтишича, Трамп билан боғлиқ тергов жараёни Байден ёки унинг маъмурияти билан муҳокама қилинмайди. Агар Байдендан тегишли сўров олинган бўлса, давом этаётган текширувлар билан боғлиқ бирор ўзгариш бўлармиди, деган саволга АҚШ Бош прокурори "бундай бўлмаслигига ишончи комил" эканини билдирган.

“Аммо мен ҳеч нарса қилмаган бўлардим. Агар керак бўлса, истеъфога чиқардим. Лекин бу содир бўлишига ҳеч қандай далил кўрмаяпман. Байден ҳеч қачон бу терговларга аралашишга уринмаган”, деган Гарланд.

Қайд этиш жоизки, Меррик Гарланд расман ҳеч қайси партияга аъзо бўлмасада, у демократ президентлар даврида юқори лавозимларга тайинланган. Бироқ Сенатдаги республикачилар бу тайинловларга қаршилик қилишга уринган. 

Маълумот учун, 2017-2021 йилларда АҚШда энг юқори давлат лавозимини эгаллаб келган Трамп мамлакатда бир қанча жиноятларда айбланмоқда – солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва таъқиб қилишдан тортиб, расмий мавқеидан фойдаланган ҳолда мансабдор шахсларга босим ўтказиш ва давлат тўнтаришига уринишгача. Кўп айбловлар бўйича сиёсатчини узоқ муддат қамоқ жазоси кутмоқда. Шунга қарамасдан, Трамп 2024 йилги сайловларда республикачилардан энг юқори рейтингдаги номзод саналади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Жо Байден Меррик Гарланд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг