Байден “Толибон”га ишонадими?
Олам
−
23 Август 2021
7838АҚШ Президенти Жо Байден кам сонли одамларга ишонишини ва улар орасида толиблар йўқлигини маълум қилди.
“Мен ҳеч кимга, шу жумладан сизга ҳам ишонмайман. Мен сизни яхши кўраман, лекин мен ишонадиган одамлар кўп эмас”, деган Байден Оқ уйда журналистга.
У “Толибон”га ишониш ҳақидаги саволни истеҳзоли табассум билан кутиб олган. Унинг сўзларига кўра, толиблар бошқа давлатлар уларни тан олиш ёки олмаслиги йўлида қонунийликни қидирмоқда.
“Ҳозирча буларнинг ҳаммаси гап. Ҳозирги босқичда “Толибон” АҚШ кучларига қарши ҳеч қандай чора кўрмайди, умуман олганда, улар америкаликларнинг аэропортга кириши ҳақидаги сўзларининг устидан чиқишади. Ишончим комилки, улар барча кучларни назорат қила олмайди. Демак, кўрамиз, уларнинг айтганлари ҳақиқатми ёки йўқ”, деган Байден.
Аввалроқ, Жо Байден Афғонистон фуқаролари тўлиқ эвакуация қилинмагунча Америка ҳарбийлари мамлакатда қолишини айтиб ўтганди.
20 йил деганда Афғонистонни тарк этаётган АҚШ
2001 йили Нью-Йоркда теракт (террорчилик ҳаракати) амалга оширилди. Шундан сўнг, АҚШ ва у аъзо бўлган НАТО кучлари Афғонистонга қўшин киритди. Шу билан Америка тарихида энг узоқ давом этган 20 йиллик афғон уруши бошланди. Кичик Жорж Буш, Барак Обама ва Дональд Трамп каби АҚШ Президентлари ушбу урушни якунлай олмади. Фақат Президент Байден даврига келиб Афғонистондан мамлакат қўшинларини олиб чиқиб кетиш бошланди.
Афғонистондаги давлат тўнтариши
Афғонистонни бир йирик куч тарк этиши ортидан бошқа бир куч — “Толибон” мамлакат ҳудудларини эгаллай бошлади. Қайд этиш керакки, АҚШ қўшинларининг Афғонистонни тарк этиши охирига етмай туриб, “Толибон” мамлакат пойтахтини эгаллади. 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатган толиблар 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь