Байден Россияни НАТО ва ЕИни заифлаштиришга уринишда айблади

Олам

image

Россия Ғарб демократиясига ҳужум қилмоқда, НАТО ва “Европа лойиҳаси”ни заифлаштирмоқчи. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясидаги нутқида айтиб ўтди.

“Россия раҳбарлари одамларнинг бизнинг тизимимиз уларникига қараганда ёки ҳатто кўпроқ коррупциялашган деб ўйлашларини хоҳлайди. Аммо бутун дунё бундай эмаслигини билади - шу жумладан Россия фуқароларининг ўзи ҳам”, деган Байден.

АҚШ Президенти Россия раҳбари Владимир Путин Европа Иттифоқи ва НАТОни кучсизлантиришга униряпти. Негаки Кремль учун бирлашмалар билан музокара ўтказишдан кўра, алоҳида давлатларга босим ўтказиш осон.

Унга кўра, Қўшма Штатлар ва Европа учун “коллектив хавфсизликни ҳимоя қилиш учун” Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, шунингдек Россиянинг хакерлик ҳужумларига жавоб бериш муҳим.

Байден ўз нутқида, шунингдек, АҚШнинг дунё майдонига қайтганини ва европалик ҳамкорлари билан муносабатларни тиклаш тарафдорилигини таъкидлади.

“Мен ҳаммага айтаман: Америка қайтди” Трансатлантик иттифоқ қайтди ва биз ортга қарамаймиз”, деган Байден.


Мақола муаллифи

Теглар

Жо Байден

Баҳолаганлар

212

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг