Байден Россия Беларусга ядро қуролини жойлаштиришига муносабат билдирди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Россия Федерацияси ва Беларусь ўртасида стратегик бўлмаган ядровий қуролларни жойлаштириш бўйича келишувни “ўта салбий” деб баҳолади. Бу ҳақда Байден Оқ уйдаги матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Анжуманда журналистларнинг ушбу келишувга АҚШ Президенти қандай муносабатда экани ҳақидаги саволга қисқагина “ўта салбий” деб жавоб берган. Давлат раҳбари бу мавзуга ортиқча тўхталишни ва қўшимча изоҳ беришни хоҳламаган.

Айтиш жоизки, 25 май куни Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Москвада ЕОИИ форумида Россия Федерациясидан республика ҳудудига стратегик бўлмаган ядро қуролларини ўтказиш бошланиши ҳақида гапирган. Айнан шу куни Минскда Беларусь ва Россия Федерацияси Мудофаа вазирлари Виктор Хренин ва Сергей Шойгу Россиянинг ядро қуролларини Беларусь ҳудудидаги махсус омборда сақлаш тартибини белгиловчи ҳужжатларни имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 март куни Россия Президенти Владимир Путин беларуслик мавқедоши Александр Лукашенконинг илтимосига кўра, Россиянинг тактик ядро қуроллари Беларусга жойлаштирилишини маълум қилганди. Россия давлати раҳбарининг сўзларига кўра, 1 июлда Беларусь ҳудудида тактик ядровий қуролларни сақлаш омбори қурилишини якунлаш режалаштирилган. Москва Минскка ядровий қурол ташувчиси бўлиши мумкин бўлган “Искандер” ракета тизимини аллақачон топширган ва Беларусь самолётларини махсус ўқ-дорилардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш учун қайта жиҳозлашда ёрдам берган. Беларусь ҳарбий хизматчилари Россия Федерациясида тегишли тайёргарликдан ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Беларусь Байден ядровий қуроллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг