Байден Путиннинг Украина бўйича “қизил чизиғи”ни менсимади
Олам
−
04 Декабрь 2021
13744АҚШ Президенти Жо Байден Украина билан боғлиқ вазиятда ҳеч кимнинг "қизил чизиғи"ни тан олмайди. Бу ҳақда Оқ уйда фаолият юритувчи журналистлар маълум қилди.
"Мен ҳеч кимнинг "қизил чизиғи"ни қабул қилмайман", деган Оқ уй раҳбари.
Шу билан бирга, у Россия етакчиси Владимир Путин билан узоқ суҳбатга умид қилаётганини таъкидлади.
"Биз Россия ҳаракатлари ҳақида узоқ вақтдан бери биламиз ва биз узоқ суҳбатлашамиз деб умид қиламан", деган Байден Россиянинг Украинага босқинини олдини олиш ҳақидаги саволга жавобан.
Эслатиб ўтамиз, Путин бу ҳафта "Россия чақирмоқда" форумида Украинадаги "қизил чизиқлар" ҳақида гапирганди. Унинг сўзларига кўра, қўшни давлат ҳудудига қурол-яроғ жойлаштирилиши ва давлат хавфсизлигига бошқа таҳдидлар Москва учун "қизил чизиқ" бўлади. ТИВ матбуот котиби Мария Захарова, ўз навбатида, Украинанинг НАТОга кириши ҳам “қизил чизиқ” бўлишини таъкидлади.
Ҳозир Москва ва Вашингтон Путин ва Байден ўртасида видеоалоқа форматида музокара ўтказиш масаласини муҳокама қилмоқда. Тахминий саналардан бири 7 декабрь. Россия етакчиси ёрдамчиси Юрий Ушаковга кўра, муҳокама қилинадиган мавзулар стратегик барқарорлик, Афғонистон, Эрон, Ливия ва Украинадаги вазият бўлади.
Сўнгги вақтларда Ғарб ОАВда Россия Украина чегарасига қўшин жойлаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ўз навбатида Москва бу хабарларни рад этиб келяпти. Бироқ Путиннинг Матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ўз ҳудудида аскарларини истаганча ҳаракатлантириши мумкинлигини айтиб ўтди
LiveБарчаси