Байден ортидан Литва Президенти ҳам Путинни “қотил”га чиқарди. Кремль эса жим

Олам

image
0:00
0:00
download

Литва Президенти Гитанас Науседанинг таъкидлашича, Россия Президенти Владимир Путинни қотил деб аташ мумкин. Бу ҳақда Гитанаснинг “Baltic News Service” агентлигига берган инетрвьюсида сўз боради

Журналист Президентга Жо Байденнинг фикрига қўшилиб, Путинни қотил деб аташ мумкинми, дея савол берган. Бунга Литва Президенти “афсуски, ҳа”, деб жавоб берган.

Литва Президентининг сўзларига кўра, Россия очиқдан-очиқ Украина каби қўшни давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини инобатга олмаяпти.

“Мен кўплаб бефарқлик аломатларини кўрмоқдаман. Кремль сўнгги пайтларда ривожланган дунё қадриятлари бўлган халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи ҳамда қўшниларнинг ҳудудий яхлитлигига нисбатан очиқдан-очиқ бепарволикни намойиш қилмоқда”, дейди Науседа.

Унинг таъкидлашича, яна бир муҳим жиҳат – Россиядаги вазият. Бу ерда режим Алексей Навальний каби мухолифат лидерларини шафқатсизларча таъқиб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқинда АҚШ Президенти Жо Байден Россия Президентини “қотил” деб билишини айтган эди. Бунга жавобан Путин Америка раҳбарига соғлиқ тилиб, уни жонли эфирдаги мунозарага таклиф қилди. Байден жамоаси эса Россия раҳбарининг ушбу ташаббусига рад жавобини берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

410

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг