Байден нега баъзи қуролларни Украинага бермаётгани маълум бўлди
Олам
−
24 Июнь 2022
19235Америка Қўшма Штатлари Украинага кўрсатилаётган қуролли ёрдам компонентларини ҳарбий ҳаракатлар жараёнидаги ўзгаришлар туфайли ўзгартирмоқда. Бу ҳақда АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби нега Президент Жо Байден Украинага маълум тоифадаги ҳалокатли қуроллар беришдан бош тортади, деган саволга жавобан айтиб ўтди.
“Биз Украина билан ҳар куни уларнинг имкониятларидаги камчиликлар, эҳтиёжлари нимада экани ҳақида ишлаяпмиз. Бунинг сабаби шундаки, биз буни жанг майдонида содир бўлаётган воқеаларга мослаштирмоқчимиз”, деган у брифингда.
Миллий хавфсизлик кенгаши координаторининг тушунтиришича, дастлаб гап кўпроқ танкга қарши ва зенит тизимлари - Javelin ва Stinger ҳақида бўлган. Вазиятнинг ривожланиши билан Қўшма Штатлар артиллерия етказиб беришни ва украиналикларни ундан фойдаланишни ўргатишни бошлаган.
“Уруш ривожланиши ва ўзгариши билан уларнинг эҳтиёжлари ўзгариб бормоқда ва бизнинг ҳиссамиз ҳам ўзгармоқда”, деган Кирби.
У Қўшма Штатлар кескинлашувга олиб келадиган ҳаракатлардан қочишини қўшимча қилган.
Аввалроқ “Reuters” агентлиги АҚШ Украинага MQ-1C Gray Eagle дронларини сотиш бўйича келишувни тўхтатиб қўйгани ҳақида хабар берганди. Бунга расмий Вашингтоннинг ўз қурилмаси россиялик мутахассислар қўлига тушишидан хавотирлангани сабаб бўлган.
LiveБарчаси