Байден Миллий хавфсизлик меморандумини имзолади. Унда нима дейилган?
Олам
−
11 Ноябрь 2022
3263АҚШ Президенти Жо Байден хавфсизликни мустаҳкамлаш ва Америка озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги саноатининг замонавий таҳдидларга чидамлилигини ошириш мақсадида Миллий хавфсизлик меморандумини (National Security Memorandum - 16, NSM-16) имзолади. Бу ҳақда кеча, 10 ноябрь куни журналистларга АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали амалдори телефон орқали ўтказилган брифингда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳужжат Президентнинг 2004 йилдаги Миллий хавфсизлик бўйича қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатини ҳимоя қилишга тааллуқли 9-сонли кўрсатмасининг ўрнини эгаллайди.
"Ўтган 18 йил ичида таҳдидлар манзараси кескин ўзгарди", деб тушунтирди расмий.
Унинг қўшимча қилишича, янги ҳужжат федерал ҳокимият органларига иқтисодиётнинг ушбу секторини қўллаб-қувватлашни кучайтиришга имкон беради, бу АҚШ ялпи ички маҳсулотининг тахминан 5 фоизини ташкил қилади, чунки, аслида, АҚШ ҳукумати озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига эгалик қилмайди ёки бошқармайди, бу асосан хусусий бизнес томонидан амалга оширилади.
Бундан ташқари, меморандум АҚШ озиқ-овқат сектори дуч келиши мумкин бўлган таҳдидлар рўйхатини кенгайтиради. Улар орасида, хусусан, кибер таҳдидлар, иқлим ўзгариши оқибатлари, ноанъанавий кимёвий ва биологик таҳдидлар ҳам бор.
LiveБарчаси