Байден маъмуриятидаги муҳим шахс лавозимини тарк этади
Олам
−
06 Май 2022
9839Амалдаги Оқ уй Матбуот котиби Жен Псаки жорий йилнинг 13 май куни ўз лавозимини тарк этади. Бу ҳақда АҚШ маъмурияти маълум қилди.
Қайд этилишича, Оқ уйнинг янги вакили Псакининг ўринбосари Карин Жан-Пьер бўлади.
“Мен Карин Жан-Пьер Оқ уйнинг навбатдаги Матбуот котиби бўлишини фахр билан эълон қиламан. Карин бу қийин иш учун зарур бўлган тажриба, истеъдод ва ҳалолликка эга. Жилл (Жо Байденнинг рафиқаси) ва мен Каринни узоқ вақтдан бери биламиз ва ҳурмат қиламиз, у мен ва маъмуриятимиз номидан гапирадиган кучли овоз бўлади”, дейилади Байденнинг баёнотида.
Байденнинг қўшимча қилишича, Жен Псаки Оқ уйнинг брифинг хонасида ҳурмат ва одоб-ахлоқнинг янги стандартини ўрнатган. Байден Америка халқи билан самимий мулоқот ва ҳис-туйғуни сақлаб қолгани учун унга миннатдорлик билдирган.
Қайд этилишича, Карин Жан-Пьер ҳозирда Матбуот котибининг биринчи ўринбосари ва Президент ёрдамчиси ўринбосари лавозимларида ишлаб келмоқда. У узоқ вақтдан бери Байден маъмуриятида алоқа ва сиёсат соҳасида раҳбарлик лавозимларини эгаллаб келган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь