Байден кузда Си билан гаплашиб олмоқчи

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден кузда Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан гаплашмоқчи. Бу ҳақда у Вашингтон яқинидаги Кэмп Дэвиддаги қароргоҳида Япония ва Жанубий Корея етакчилари билан учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

"Мен бу йил кузда Балидаги суҳбатимизни давом эттиришни сабрсизлик билан кутаман", деган АҚШ Президенти. 

Шунингдек, матбуот анжуманида Байдендан АҚШ Хитойдан устунми ёки йўқми, деб сўралган. 

"Биз ҳар қандай мусобақада ғалаба қозонамиз", деб жавоб берган АҚШ етакчиси.

Маълумот учун, Байден ва Си Цзиньпин  охирги марта 2022 йилнинг 14 ноябрида Индонезиянинг Бали оролида учрашган. Ўшанда етакчиларнинг суҳбати уч ярим соатдан ортиқ давом этган. Унда Байден Си Цзиньпинга Қўшма Штатлар ҳали ҳам “ягона Хитой” сиёсатига амал қилишини ва Тайван бўғозидаги статус-квони ўзгартиришга қарши эканини айтди. Хитой томони музокараларни конструктив деб атади ва Давлат котиби Энтони Блинкенни қабул қилишга тайёрлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 18 август куни Жо Байден Япония Бош вазири Фумио Кисида ва Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль билан учрашиб, улар билан Хитойни тийиб туришни муҳокама қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Си Цзиньпин Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made