Байден кутилмаганда Австралияга сафарини бекор қилди
Олам
−
17 Май 2023
5247Президент Жо Байден Вашингтонда давом этаётган қарзни чеклаш бўйича музокаралар туфайли Папуа-Янги Гвинея ва Австралияга бўлажак ташрифларини бекор қилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Кеча, 16 май куни Байден Австралия Бош вазири Энтони Албанезе билан телефон орқали мулоқот қилиб, сафарни кечиктиришини маълум қилган. Шунингдек, Президент жамоаси Папуа-Янги Гвинея бош вазирини ҳам сафар қолдирилишидан огоҳлантирган.
Аммо Байденнинг Японияга G7 етакчилари билан бўлиб ўтадиган йиғилиши бекор қилинмайди.
Таъкидланишича, Президентнинг сафарини бекор қилинишининг асосий сабаби Конгресс раҳбарлари Оқ уйда Байден билан қарз чегарасини муҳокама қилиш учун учрашишга тўғри келганидир. Ғазначилик департаменти ҳукумат дефолти 1 июнь куниёқ юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Жо Байден Конгресснинг вакиллар палатаси спикери Кевин Маккартни давлат қарзи бўйича дефолтнинг олдини олишга чақирганди. У давлат қарзини тўламаслик кредит карта ва ипотека ставкаларининг ҳаддан ташқари ўсишига олиб келиши ҳақида огоҳлантирган.
LiveБарчаси
26 Ноябрь