Байден кимни АҚШ хавфсизлигига энг катта таҳдид деб билишини очиқлади
Олам
−
13 Октябрь 2022
20876АҚШ Президенти Жо Байден Хитойни АҚШнинг яқин ўн йилликдаги энг муҳим рақобатчиси деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Оқ уй кеча, 12 октябрь куни эълон қилган янги миллий хавфсизлик стратегиясидан сўз борган.
Байденнинг қайд этишича, умуман олганда, тинчлик ва барқарорликка таҳдид ревизионистик ташқи сиёсатнинг авторитар бошқарувини кучайтирувчи давлатлар томонидан қўйилади: ўз фуқароларини репрессия қилиш ва бошқа мамлакатлардаги демократик жараёнларга путур етказиш, урушларни бошлаш ёки уларга тайёргарлик кўриш.
“Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида Европада тинчлик бузилди, бутун сайёрада барқарорлик таҳдид остида”, дейди Байден.
Бироқ, биринчи навбатда, у Хитойга нисбатан устунликни сақлаб қолишга ҳаракат қилади – шу билан бирга Россия агрессиясини тўхтатади.
“Пекин Ҳинд-Тинч океани минтақасида кенгайтирилган таъсир доирасини яратиш ва жаҳоннинг етакчи давлатига айланиш амбицияларига эга”, дейилади ҳужжатда.
Эълон қилинган стратегиядан яна нима маълум бўлди?
АҚШ ҳукумати Эронни ядровий қуролсизлантириш ва минтақавий можароларни юмшатиш учун дипломатик иш олиб бориш ниятида. Байден, шунингдек, Фаластин-Исроил можаросида икки давлатнинг тинч-тотув яшаш концепциясига содиқ қолган ҳолда Исроил ва унинг араб иттифоқчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ваъда беради.
Шу билан бирга, стратегияда бугунги куннинг айрим муаммолари – иқлим ўзгариши, касалликлар, очарчилик борасида бутун дунёнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларини талаб қилиши таъкидланган. Қўшма Штатлар бу каби муаммоларни ҳал қилиш учун барча мамлакатлар ва институтларни жалб қилади, шу билан бирга ҳамфикрлар билан алоқаларни кучайтиради.
LiveБарчаси