Байден қарз чегараси тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади
Олам
−
04 Июнь 2023
5090Кеча, 3 июнь куни АҚШ Президенти Жо Байден узоқ давом этган муҳокамалардан сўнг аввалроқ Конгресс томонидан маъқулланган миллий қарзнинг юқори чегараси ҳақидаги қонун лойиҳасини имзолади. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.
"Ҳеч нарса бундай ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин эмас эди. Ҳеч ким хоҳлаган нарсасига эриша олмади, аммо америкаликлар ўзларига керак бўлган нарсага эришдилар", дейди Байден.
Унинг қайд этишича, келишувга эришиш йўлидаги тўсиқлар бундан ортиқ бўлиши мумкин эмас эди.
Бундан олдин Оқ уй раҳбари халққа мурожаат қилиб, демократлар ва республикачилар ўртасидаги келишув муҳимлигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, деярли сўнгги дақиқада эришилган муроса мамлакатни иқтисодий инқироздан қутқариб қолди.
Байден қонун лойиҳасини имзолаганидан кейин Оқ уй Конгрессдаги Демократик ва Республикачилар етакчиларига ҳамкорлиги учун миннатдорлик билдирган.
LiveБарчаси