Байден иш ташлаш акциясида қатнашди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден автомобиль саноати ишчилари касаба уюшмасининг пикетида иштирок этди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Байден ишчиларнинг маошини 40 фоизга ошириш ҳақидаги чақириғини қўллаб-қувватлади ва улар ҳозирги маошидан кўпроғига лойиқ эканини айтган.

“Компанияларда муаммолар бор эди. Лекин ҳозир улар ўз ечимини топди.  Биласизми, нима? Сизда ҳам ҳаммаси жойида бўлиши керак”, деган Байден Мичиган штатининг Бельвиль шаҳридаги General Motors’га тегишли марказ олдида ўтказилган тадбирда.

У тарихда касаба уюшмаларининг иш ҳақидан норозилик акциясида қатнашган биринчи амалдаги Америка президентига айланди.

Маълумот учун, сентябрь ойида United Auto Workers (UAW) аъзолари иш ҳақини оширишни талаб қилиб, General Motors, Ford ва Stellantis’га қарши иш ташлаш намойишларини уюштирганди. Унда қатнашганлар компания раҳбарларининг иш ҳақига мос равишда ўзларининг ҳам маошларини кўпайтиришини талаб қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жо Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг