Байден G20 да Россияни қўллаб-қувватлаётган давлатларни ўзига оғдирмоқчи

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Нью-Деҳлидаги G20 саммитида Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва Россия Президенти Владимир Путиннинг йўқлигидан фойдаланиб, Бразилия, Ҳиндистон, Индонезия ва Жанубий Африка давлатлари билан яқинлашиш ниятида. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги хабар берди.

Айтилишича, Байден “Хитой билан яқинроқ алоқалар ўрнатишга интилаётган” ва Украинадаги можаро бўйича нейтрал позицияни эгаллаган давлатларга АҚШ позициясини тақдим этиш ниятида. Бундай давлатлар қаторига Бразилия, Индонезия ва Жанубий Африка киради.

Маълумотларга кўра, Жаҳон банки томонидан молиялаштиришни кенгайтириш ҳам саммитда асосий масала бўлади. Шунингдек, тадбирлар доирасида Байден Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан ҳам учрашиб, у билан нефть қазиб олишни кўпайтириш ҳамда Саудия Арабистони ва Исроил ўртасидаги дипломатик муносабатларни потенциал нормаллаштириш масалаларини муҳокама қилади.

Маълумот учун, жорий йилнинг 9-10 сентябрь кунлари Нью-Деҳлидаги G20 саммити ўтказилади. Унга G20 аъзолигига кирувчи барча мамлакатлар ва яна тўққизта давлат (Бангладеш, Миср, Испания, Маврикий, Нигерия, Нидерландия, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон ва Сингапур) раҳбарлари таклиф этилган. Бироқ Россия ва Хитой етакчилари Владимир Путин ва Си Цзиньпин саммитда қатнашмаслигини маълум қилган. Уларнинг ўрнига Россия Федерациясидан Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Хитой делегациясига эса Хитой Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цянь бошчилик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия G20 Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг