Байден Эронга қарши санкцияларни узайтиради
Олам
−
06 Март 2021
2754АҚШ Президенти Жо Байден Эронга қарши 1995 йил киритилган санкцияларни бир йилга узайтирди. Бу ҳақда Оқ уй веб-сайтида хабар берилган.
"Эрон Ҳукуматининг ҳаракатлари ва сиёсати АҚШнинг миллий хавфсизлиги, ташқи сиёсати ва иқтисодиётига ғайриоддий таҳдид солишда давом этмоқда", дейилган баёнотда.
Манбага кўра, Байден, хусусан, Эрон томонидан қуролларнинг кўпайиши ва ривожланиши, унинг "минтақавий тажовуз кампанияси", террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлаши, шунингдек, Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг "зарарли ҳаракатлари"ни таъкидлаган.
Аввалроқ, Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф шу пайтгача АҚШ сиёсатида ҳеч қандай ўзгаришларни кўрмаётгани ва амалдаги Президент Жо Байден салафи Дональд Трампнинг сиёсатини такрорлаётганини айтганди.
LiveБарчаси