АҚШ санкциялар, безорилик ва тазйиқларга қарам – Эрон
Олам
−
21 Февраль 2021
4418АҚШ санкциялар, безорилик ва тазйиқларга боғланиб қолган давлат. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф бу Oress TV телеканалида сўз очди.
Зариф шу пайтгача АҚШ сиёсатида ҳеч қандай ўзгаришларни кўрмаётгани ва амалдаги Президент Жо Байден салафи Дональд Трампнинг сиёсатини такрорлаётганини айтди. Ташқи ишлар вазири Қўшма Штатлар ваъдалар ўрнига ҳақиқий ҳаракатларни кўрсатиши керак, деб ҳисоблайди.
Зарифнинг сўзларига кўра, ҳар ким ядровий битим бўйича ўз мажбуриятларини бажариши биланоқ, Теҳрон ва Вашингтон ўртасида музокаралар бўлиб ўтади. Улар келишувдаги ўзгаришлар ёки битимнинг янги қоидалари билан боғлиқ бўлмайди, дейди вазир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти ўзидан аввалги Президент Дональд Трамп томонидан Эронга қарши санкцияларни қайта тиклаш тўғрисидаги талабни қайтариб олганди.
LiveБарчаси