АҚШ Эронга қарши санкцияларни бекор қилади
Олам
−
19 Февраль 2021
6554АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти ўзидан аввалги Президент Дональд Трамп томонидан Эронга қарши санкцияларни қайта тиклаш тўғрисидаги талабни қайтариб олди ва Европа давлатлари ҳамда Эрон Ислом Республикаси ўртасидаги музокараларда қатнашишга рози бўлди.
АҚШнинг БМТдаги мухтор вакили Ричард Миллс БМТ Хавфсизлик Кенгашига мактуб йўллаган ва унда АҚШнинг кутилаётган қадамини баён қилган. 2015 йилда бекор қилинган ва Трамп томонидан қайта киритилган санкциялар энди яна бекор қилинди.
Байден маъмурияти Буюк Британия, Франция, Германия, Россия ва Хитой билан ҚҲР (Қўшма Ҳаракат Режаси) бўйича музокараларга қайтишга тайёрлигини билдирмоқда. Бу ҳақда Америка томони ҳам Исроил расмийларига хабар берган.
2020 йил январь ойида Эрон ҚҲР тўғрисидаги шартномаларни рад этиш ҳақида эълон қилди. 2018 йил май ойи бошида АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп Вашингтоннинг битимдан бир томонлама чиқишини ва Эронга қарши санкцияларни қайта бошлаганини маълум қилди.
LiveБарчаси