Байден даврида Помпеонинг ўрнини ким эгаллаши аниқ бўлди
Олам
−
23 Ноябрь 2020
7985АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байденнинг Ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Тони Блинкен Давлат котиби Майк Помпеонинг ўрнини эгаллайди. Бу ҳақда "New York Times" манбаларига асосланиб хабар берган.
Ўз навбатида, "Hill" газетаси ҳам Байден Давлат котиби лавозимига номзод тўғрисида қарор қабул қилгани ҳақида хабар берган. Унга кўра, Блинкен ушбу лавозим учун фаворит ҳисобланяпти.
ABC News ва "Bloomberg" манбалари Блинкеннинг Давлат котиби этиб тайинланганини тасдиқламоқда.
Шу билан бирга, агентликка кўра, Хиллари Клинтоннинг собиқ ёрдамчиларидан бири Жейк Салливан Президентнинг Миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчисига айланган.
Аввалроқ, Обама маъмуриятининг собиқ расмийси, фахрий дипломат ва Байденнинг узоқ йиллик ҳамкори Тони Блинкен Давлат котиби лавозимига номзод сифатида кўрилаётгани ҳақида хабар бергандик.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, Демократик партиядан номзод Байден ғалаба қозониш учун етарлича электорат тўплаган.
Трамп ҳам ўз ўрнида ғалаба қозонганига шубҳа қилмаяпти. У ўзининг ҳақлигини суд орқали исботламоқчи.
LiveБарчаси