Байден биринчи марта Исроил орқали Саудия Арабистонига келди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден бугун, 15 июль куни Исроилдан Саудия Арабистонига илк расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда “Ал Арабия” телеканали хабар берди. 

АҚШ президентини Жидда аэропортида Макка амири Холид ал-Файсал кутиб олган. 

Байден ва қирол Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд Жиддадаги Тинчлик саройида учрашган. Шунингдек, Оқ уй раҳбари ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ўртасида музокаралар бўлиб ўтиши режалаштирилган. Шу билан бирга, Байденнинг монарх билан учрашувида валиаҳд шаҳзоданинг иштирок этиши ҳам истисно қилинмайди. 

Минтақавий ва халқаро таҳлилчиларнинг фикрича, Байденнинг қиролликка ташрифи Вашингтоннинг Ар-Риёд билан яхши муносабатларни тиклаш ва йўқолган мувозанатни қайтариш истагини билдиради. 

Мулоқотда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг барча жиҳатлари кўриб чиқилади, минтақа ва дунё олдида турган муаммоларга қарши курашиш йўллари муҳокама қилинади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жо Байден

Баҳолаганлар

359

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг