Байден билан келишмовчиликлар Ғазога ҳужумнинг олдини олмайди – Нетаньяху

Олам

image

АҚШ ва Исроил ўртасидаги “фикрлар тафовути”, Бош вазир Биньямин Нетаньяху билан Президент Жо Байден ўртасидаги келишмовчиликлар Ғазога ҳужумларнинг олдини олмайди. Бу ҳақда Исроил Бош вазири "Fox News" телеканалининг жонли эфирида сўз очди.

АҚШ Президенти Байденнинг Рафаҳ у учун “қизил чизиқ” экани ҳақидаги сўзларини эслатар экан, Бош вазир “Рафаҳда ҲАМАС аъзолари бор”, деб қўшимча қилди. Унга кўра, у Байден билан ҲАМАСни йўқ қилишга келишиб олган.

“Бизда Байден билан асосий мақсадлар бўйича келишувимиз бор, лекин турфа қарашлар ҳам йўқ эмас. Охир-оқибат қарорни Исроил қабул қилиши керак. АҚШ-Исроил бирлиги Ғазодаги ҳужумларни амалга оширишга ёрдам беради. Бизнинг ўртамизда келишмовчиликлар бор, деган ишонч ҲАМАСга ёрдам бермайди", дейди у.

Икки кун олдин АҚШ Президенти Байден Нетаньяху “ҳозир Исроилга фойдадан кўра кўпроқ зарар келтирмоқда” деган эди. Унинг таъкидлашича, Исроил Бош вазири Ғазодаги ҳужумлар ва бу ҳужумларда ҳалок бўлган 30 мингдан ортиқ тинч аҳоли учун улкан жавобгарликни ўз зиммасига олади.

Байден Ғазода қурбонлар сони жуда кўп эканини ва Нетаньяху ҳукумати бу ҳақда жиддий ўйлаб кўриши кераклигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Байден Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг