Байден арзандасининг судида гувоҳ сифатида иштирок этиши мумкин
Олам
−
21 Август 2023
4362АҚШ Президенти Жо Байден ўғли Ҳантер Байденга қарши суд жараёни қўзғатилган тақдирда ҳимоянинг асосий гувоҳи бўлади. Бу ҳақда “Politico” нашри хабар берди.
“Президент Байден энди, шубҳасиз, ҳар қандай жиноий судда ҳимоя гувоҳи бўлади”, дейди Байденни адвокати Кристофер Кларк.
Маълумот учун, Ҳантер Байден солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда, шунингдек, ноқонуний қурол сақлашда айбланган.
Аввалига АҚШ Президентининг ўғли ўз айбига иқрор бўлиб, тергов билан келишувга эришган, бироқ кейинроқ у сўзидан қайтган.
Сўнгги пайтларда ишда янги ҳолатлар юзага келди, унга кўра, Ҳантер Байден отаси вице-президент бўлиб ишлаган бир пайтда хорижлик – россиялик, қозоғистонлик ҳамда украиналик тадбиркорлардан пул олгани аниқланганди.
Бундан ташқари, шу йилнинг май ойида АҚШ Конгресси Байденлар оиласи Хитойдан ва бошқа хорижий манбалардан ўн миллион доллардан ортиқ маблағ олгани, пулнинг бир қисми Ҳантер Байденнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилганини хабар қилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15