Байден америкаликларнинг “тинч ухлаши” ҳақида қайғурмоқда

Олам

image

АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байден Марказий разведка бошқармаси раҳбари лавозимига мамлакатнинг Россиядаги собиқ элчиси Уильям Бёрнс номзодини таклиф қилди. У америкаликларнинг “тинч ухлаши” ҳақида қайғурмоқда. Бу ҳақда “The Hill” хабар берди. 

“Бёрнсда керакли билимлар бор, у вазиятни баҳолай олиш қобилиятига эга. Ушбу фазилатлар бизга таҳдидларнинг олдини олиш ва муаммоларни ҳудудимизга етиб боргунига қадар ҳал қилиш учун керак”, деган Байден. 

Унинг таъкидлашича, америкаликлар бундай Марказий разведка бошқармаси раҳбари билан “тинчгина ухлашлари” мумкин. 

Маълумот ўрнида, Уильям Бёрнс 1956 йилда АҚШнинг Шимолий Каролина штатида туғилган. 

Бёрнс 2005-2008 йилларда АҚШнинг Россиядаги элчиси бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Байден Бёрнс

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг