Байден АҚШнинг Сурияга ҳужумидан кейин Эронни огоҳлантирди
Олам
−
27 Февраль 2021
14298АҚШ Президенти Жо Байден Сурияга ҳаво зарбасидан кейин Эронга эҳтиёт бўлишни маслаҳат берди.
“Сиз жазосиз ҳаракатлана олмайсиз. Эҳтиёт бўлинг”, деган у Теҳронга сигнал бериб.
Эслатиб ўтамиз, 26 февраль куни Пентагон АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Сурия-Ироқ чегарасидаги эронпараст ҳарбийлашган гуруҳлар “Катаиб Ҳизбулло”, “Катаиб Саййид аш-Шухада”нинг объектларига зарба берганини маълум қилди.
Мудофаа идораси бу Эроннинг Америка ва коалицияга қилган ҳужуми учун жавоб эканини маълум қилди.
АҚШ Сурияга Ироқ разведкаси маълумотига таяниб зарба берди ва уларнинг аниқлигига шубҳа қилмаяпти.
LiveБарчаси