Байден АҚШ ва НАТО Украинани ҳимоя қилишга мажбур эмаслигини айтди

Олам

image

Америка Президенти Жо Байденнинг айтишича, ҳарбий тўқнашув бошланган тақдирда АҚШ ва НАТО Украинани ҳимоя қилиш учун ҳарбий куч ишлатишга мажбур эмас.

“5-модда (жамоавий мудофаа) бўйича биз НАТОдаги иттифоқчиларимизга ҳужум қилинган тақдирда уларга нисбатан маънавий ва ҳуқуқий мажбуриятимиз бор. Бу муқаддас мажбуриятдир. Бу мажбурият ... Украинага тааллуқли эмас”, деган Байден.

Байден Украинани ҳимоя қилиш учун Америка қўшинларидан бир томонлама фойдаланиш имконияти кун тартибида эмаслигини қўшимча қилди.

НАТО бош котиби Енс Столтенберг аввалроқ Киев альянс аъзоси эмаслигини, шунинг учун унинг аъзолари каби хавфсизлик кафолатларига эга эмаслигини билдирган эди.

Маълумот ўрнида, Ғарб матбуоти ва сиёсатчилари сўнгги пайтларда Москва Украина билан чегарада қўшинларини жамлаётганини таъкидлаб келмоқда. Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ўз қуролли кучларини ўз ҳудуди ва ўз хоҳишига кўра кўчираётганини, унинг ҳаракатлари ҳеч кимга таҳдид солмаслигини ва ҳеч кимни безовта қилмаслиги кераклигини айтиб келмоқда. Москванинг таъкидлашича, “Россия тажовузкорлиги” ҳақидаги хабарлар чегара ҳудудларида НАТО кучларини тўплаш учун баҳона сифатида фойдаланилмоқда.

Германиянинг “Bild” газетаси ҳатто Россия Украинага бостириб кириш учун иккита ҳужум режасини ишлаб чиққани ҳақида хабарлар тарқатди. Немис нашри ҳужум 2022 йил бошида амалга оширилишига ишонч билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жо Байден

Баҳолаганлар

466

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг