Байден АҚШ учун энг катта хавф нима эканлигини айтди

Олам

image

Демократик партиядан президентликка номзод Жозеф Байден АҚШ учун Россияни энг катта хавф, Хитойни эса асосий рақиб деб билишини айтди. Бу ҳақда CBC News хабар бермоқда.

"Менимча, ҳозирги пайтда бизнинг хавфсизлигимизга ва иттифоқдошларимизга путур етказадиган энг катта таҳлика Россиядир", деди Байден.

Сўнгра Байден Хитой АҚШ учун энг катта рақобатчи, деган фикрни билдирди.

Аввалроқ, президент Дональд Трамп ва Байден ўртасида сўнгги теледебат бўлиб ўтган эди. CNN сўровига кўра, демократ номзод амалдаги давлат раҳбари билан теледебатларнинг сўнгги босқичида ғолиб чиққан.

АҚШда сайловлар жорий йилнинг 3 ноябрь куни бўлиб ўтади. Унда президент, 13 штат губернаторлари, Вакиллар Палатасининг барча аъзолари ва Конгресс Сенатининг учдан бири сайланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Хитой Жозеф Байден

Баҳолаганлар

418

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг