Байден АҚШ Президентлиги томон яна бир қадам ташлади

Олам 4326
image

АҚШнинг собиқ вице-президенти Жозеф Байден Миллий Демократик партиялар мажлисида делегатлардан етарлича овоз тўплади. Бу унга Президентлик сайлови пойгасини давом эттириш учун туртки бўлиб хизмат қилади. Бундай тахминларни кеча, 5 июнь куни “Associated Press” ва “The New York Times” нашрлари тақдим этди.

2 июнь куни АҚШнинг бир қатор штатларида бўлиб ўтган бирламчи сайлов натижаларига кўра, Байден ҳозирда 1 993 овозга эга. Конгрессда овоз беришнинг биринчи босқичида Президентликка номзод бўлиш учун ариза берувчидан 1 991 нафар делегатнинг қўллаб-қувватлаши талаб этилади.

Демократ сенатор Берни Сандерс 8 апрель куни “пойга”дан чиққанидан сўнг, Байден учун Президентликка номзод йўлида рақиб қолмаган эди. Бироқ ўшанда делегатларнинг керакли овозига эга эмасди.

Байденни мамлакатдаги энг юқори давлат лавозимига номзод деб аталиши керак бўлган АҚШ Демократик партиясининг Миллий мажлиси коронавирус пандемияси туфайли 17-20 августга қолдирилди. У Милуокида (Висконсин штати) бўлиб ўтади.

АҚШнинг амалдаги раҳбари Дональд Трамп аллақачон Президент сайловларида республикачилар томонидан номзоди кўрсатилиши учун делегатларнинг етарли овозини қабул қилиб олган.

АҚШда Президентлик сайлови жорий йилнинг 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 141
Рейтинг: 3
t
×