Байден 80 ёшни қаршилади

Олам 4756
image

АҚШ Президенти Жо Байден ўзининг 80 ёшини кеча, 20 ноябрь куни оиласи билан Оқ уйда нишонлади. 

Президент матбуот котиби Карине Жан-Пьер аввалроқ журналистларга Байден ўз туғилган кунини одатда шу йилнинг 24 ноябрига тўғри келадиган Шукроналик куни олдидан, 23 ноябрь куни нишонлашини айтди. Бироқ унинг таъкидлашича, 19 ноябрь куни Америка етакчисининг Байденнинг набираси Наоми Кинг Байден турмушга чиққани сабабли тўй Оқ уйда бўлиб ўтган, бутун оила пойтахтда бўлган ва нонуштада Вашингтон раҳбарининг туғилган кунини нишонлаган.  

Байден 80 ёшини давлат раҳбари сифатида нишонлаган АҚШнинг биринчи президенти бўлди. 

CNN телеканали манбаларига кўра, тўй ва юбилей санаси деярли бир вақтга тўғри келган, бу тасодифан эмас, чунки Америка раҳбари “ёши масаласи"ни кўтариб, унга эътибор қаратмоқчи эмас.  

Икки ҳафта олдин АҚШ тарихидаги энг кекса Президент 2024 йилда давлат раҳбари лавозимига қайта сайланиш учун курашиш режалари ҳақида аллақачон маълум қилган, бироқ у бу масалани ўз оила аъзолари билан муҳокама қилгандан сўнг кейинги йил бошига қадар якуний қарор қабул қилмаслиги ҳақида огоҳлантирган эди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 103
Рейтинг: 3
Теглар
t
×