Байден 30 йил кутилган янгиликни айтди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 7 июль куни Вашингтон кимёвий қуролларнинг қолган захираларини йўқ қилганини тасдиқлади. 

“30 йилдан ортиқ вақт давомида Қўшма Штатлар кимёвий қурол захираларини йўқ қилиш учун тинимсиз ҳаракат қилди. Бугун мен Қўшма Штатлар ушбу ўқ-дориларнинг охиргисини хавфсиз тарзда йўқ қилиб, бизни кимёвий қурол даҳшатларидан холи дунёга бир қадам яқинлаштирганини фахр билан эълон қиламан”, дейди АҚШ етакчиси.

У барча мамлакатларни Кимёвий қурол бўйича конвенцияга қўшилишга чақирди. Байденнинг таъкидлашича, Россия ва Сурия ҳам конвенцияга риоя қилишга қайтиши ва "эълон қилинмаган дастурларини тан олиши" керак. 

Конвенцияга қўшилиш вақтида АҚШ захиралари 31,5 минг тоннага баҳоланган. Америка кимёвий қуролларининг охирги захиралари Кентуккидаги Блю-Грасс ҳарбий омборида сақланган. Аввалроқ уларнинг йўқ қилиниши ҳақида Конгресс юқори палатасидаги республикачилар озлиги етакчиси Митч Макконнелл маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жо Байден кимёвий қуроллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made