Байден 2024 йилги сайловда қатнашиш шартини айтди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Оқ уй раҳбари Жо Байден 2024 йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловида ўзидан аввалги Президент — республикачи Дональд Трампга қарши курашишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда у ABC телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.  

“Агар мен ҳозиргидек соғлом бўлсам, яна номзодимни қўяман”, деган у. 

Маълумот ўрнида, АҚШда президентлик сайлови 2020 йил 3 ноябрда бўлиб ўтди. Сайловчилар коллегияси 14 декабрь куни овоз бериш натижаларини тасдиқлади, унга кўра демократ Байден ғалаба қозонди. Унинг инаугурацияси 20 январь куни бўлиб ўтди. Трамп узоқ вақт давомида мағлубиятини тан олмади ва бир қатор штатларда
бюлеттенларни қайта санаб чиқиш талаби билан судга мурожаат қилди. 

АҚШда навбатдаги президентлик сайлови 2024 йил 5 ноябрга белгиланган. Бу мамлакат тарихидаги 60-президентлик сайлови бўлиб, унда АҚШнинг 47-президенти сайланиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ сайлов Байден

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг