Байден 28 йилдан буён ўзгармаган солиқ турини оширади

Олам 2486
image
-

АҚШ Президенти Жо Байден 1993 йилдан бери биринчи марта мамлакатдаги федераль солиқларни катта миқдорда оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Bloomberg" хабар берган.

Нашрнинг таъкидлашича, бу коронавирус пандемияси масаласида узоқ муддатли иқтисодий ёрдам дастурини молиялаштириш учун зарур. 

Манбаларга кўра, Байденнинг иқтисодий дастури ҳажми 2 триллион доллардан 4 триллион долларгача бўлади. 

Янги солиқ чоралари келаси йилдан кучга кириши мумкин. 

Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байден коронавирус пандемияси билан зарарланган мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга қаратилган 1,9 триллион долларлик чора-тадбирлар пакетини маъқуллаганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 96
Рейтинг: 3
Теглар
t
×