Байден ҳафта охиригача сайлов пойгасидан чиқиши мумкин – ОАВ 

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Конгресс етакчилари, Демократик партия аъзолари ва яқин дўстларининг босими ортиб бораётгани сабабли 20-21 июль кунлари сайлов пойгасидан чиқишини эълон қилиши мумкин. Бу ҳақда манбаларига таяниб, “Axios” портали хабар берди.

Манбаларнинг маълумотларига кўра, амалдаги Президентнинг партиядошлари, яқинлари, шунингдек, сайлов кампаниясининг энг йирик донорлари Байден ўз ёши ҳақидаги жамоатчилик фикрини ўзгартирмайди, Конгрессда кўпчиликни қўлга кирита олмайди ва асосий рақиби республикачи Дональд Трампни мағлуб этмайди, деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жо Байден соғлиғида муаммо бўлса, сайловдан воз кечиши мумкинлигини айтганди. Кеча, 17 июль куни Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер Президент Байденда COVID-19 тести ижобий чиққанини маълум қилди. CNN эса АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг собиқ спикери Ненси Пелоси Байден билан суҳбатда у сайловда мамлакат собиқ етакчиси Дональд Трампни мағлуб эта олмаслигини айтганини хабар қилди


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жо Байден президент сайлови

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг