“Бавария” ЕЧЛда гол уриш бўйича рекорд қайд этди

Спорт

image

Мюнхеннинг “Бавария” клуби UEFA Чемпионлар лигасида ўзига хос рекорд ўрнатди.

Гап шундаки Юлиан Нагельсманн жамоаси ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 4-турида “Бенфика”ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди ва жорий мавсумда турнирнинг дастлабки тўртта ўйинида 17 та гол урган тарихдаги иккинчи жамоага айланди.

Бунга қадар ушбу натижага 2017 – 2018 йилги мавсумда ПСЖ эришган. Ўшанда парижликлар айнан “немис машинаси” билан бир гуруҳдан ўрин олганди.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичининг барча ўйинида ғалаба қозонган “Бавария” муддатидан аввал Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига йўлланма олди.

Маълумот учун, тўпурарлар пойгасида мюнхеликлар вакили Роберт Левандовски пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда 3 учрашувда 6 та гол урган Себастьян Алле (“Аякс”), учинчи поғонада эса Криштиану Роналду ва Муҳаммад Салоҳ қайд этилган. Улар 5 мартадан рақиблар дарвозасини ишғол этишган.


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ Бавария Левандовски Бенфика UEFA Чемпионлар лигаси Нагельсманн

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг