“Бавария” пости учун асосий номзод эълон қилинди
Спорт
−
19 Февраль
3317Агар Томас Тухель “Бавария”дан кетса, мюнхенликлар клуб мураббийлиги лавозимига “Байер”нинг испаниялик устози Хаби Алонсони таклиф қилади. Бу ҳақда “The Athletic хабар берди.
Манбага кўра, ҳозирда испаниялик мутахассис Тухель ўрнига биринчи рақамли номзод бўлиб турибди, бироқ “Бавария” раҳбарлари Тухельни шошилинч истеъфога чиқариш ниятида эмас.
Қайд этилишича, мюнхенликлар Бундеслиганинг 23-тури доирасидаги ўйинда “РБ Лейпциг”га ютқазса, Томас истеъфога чиқарилади.
Жорий мавсум Германия чемпионатининг 22-туридан кейин “Бавария” пешқадам “Байер”дан 8 очко ортда қолган ҳолда турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. “РБ Лейпциг”га қарши ўйин 24 февраль куни бўлиб ўтади.